АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан “биз келишиб олишимиз биланоқ” учрашиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда у Яқин Шарққа ташрифини якунлаганидан сўнг журналистларга маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокаралари истиқболларини шарҳлар экан, Трамп “ Россия ва Украина билан нима бўлишини кўрамиз ”, деди.
У қўшимча қилди: "Биз буни қилиш вақти келди." АҚШ президенти айнан нимани назарда тутганига аниқлик киритмади.
Трамп аввалроқ Москва ва Киев ўртасидаги музокараларда ўзи ва Путин билан шахсан учрашгунига қадар муваффақият кутмаслигини айтган эди.
" Путин ва мен учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди ", деди у журналистларга.
15 май куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл бундай учрашувга ҳозирлик кўрмаётганини маълум қилди.
“Мавзу моҳият нуқтаи назаридан ҳали келишилган ёки кўтарилгани йўқ”, - деди Песков.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Украинадаги урушни тугатиш учун ягона реал имконият Трамп ва Путиннинг шахсий учрашуви эканлигини айтди.