"Хоминаий бизнинг разведкамиз ва юқори технологияли кузатув тизимларимиздан қочиб қутула олмади. Бу Эрон халқи учун ўз мамлакатини қайтариб олишга берилган энг катта имкониятдир", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Исроил матбуоти ҳам ҳукуматдаги манбаларга таянган ҳолда Хоминаий ўлгани ҳақида хабар бермоқда. Fox News манбасига кўра, АҚШдагилар ҳам Эрон етакчиси ўлганига ишонмоқда. Reuters агентлигининг манбаси Хоминаийнинг жасади топилганини иддао қилган.
Эрон олий раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари бу хабарларни рад этганди. "Душман бизни руҳан синдирмоқчи, ҳамма огоҳ бўлиши керак", деганди у.
Эроннинг Tasnim ва Mehr ахборот агентликлари хабарига кўра, Оятуллоҳ Хоминаий “қатъият ва собитлик билан ҳарбий ҳаракатларни бошқармоқда”.