АҚШ президенти Дональд Трамп қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жомарт Тўқаевга бир қанча совғаларни юборди.
Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари президент ёрдамчиси ва матбуот котиби Руслан Желдибай баёнотига таяниб хабар берди.
Хабар қилинишича, Трамп Тўқаевга Оқ уйнинг рамзий калити ва шахсий имзоси туширилган бейсбол кепкасини совға қилган.
Қозоғистон матбуотининг ёзишича, Америка етакчиси ўз ҳурматини таъкидлаб, Тўқаевни “ажойиб инсон ва халқаро воқеаларни чуқур ва мувозанатли тушунадиган тажрибали давлат арбоби” деб таърифлаган.