Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Оқ уй аппарати раҳбари Сюзи Уайлзни лавозимидан озод қилди

Трамп Оқ уй аппарати раҳбари Сюзи Уайлзни лавозимидан озод қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Сюзи Уайлзни Оқ уй аппарати раҳбари лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига Стивен Миллерни тайинлади. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Трампнинг айтишича, Уайлз душанба куни унинг сиёсий штабига ўтади. Миллер эса ҳозиргача Оқ уй аппарати раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У Трампнинг биринчи президентлик даврида ҳам маслаҳатчи бўлган ва қаттиқ миграция сиёсати тарафдори сифатида танилган.

Кадрлар ўзгариши республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги мағлубиятидан кейин юз берди.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар