Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.
Яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида АҚШ президенти Исроил Бош вазирига ЦАХАЛнинг Суриядаги ҳарбий иштироки минтақада янги эскалация хавфини оширишини маълум қилди. У шунингдек, Исроил кучларини Ливандан олиб чиқишни бошлаш тарафдори эканини билдирди.
Нашрнинг қайд этишича, Нетаняху, айниқса, Исроилдаги ички сиёсий вазият фонида қўшинларни кенг кўламли қайта жойлаштиришга рози бўлиши даргумон.