Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп НАТОга АҚШ сарфлаётган маблағлардан норози эканини билдирди

Трамп НАТОга АҚШ сарфлаётган маблағлардан норози эканини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг НАТО мудофааси учун бошқа барча аъзо давлатларга қараганда анча кўп маблағ сарфлаётгани, аммо бундан етарли фойда кўрмаётганини маълум қилди.

Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган хабарида Трамп шундай деди:

«Қўшма Штатлар НАТОни ҳимоя қилиш учун бошқа ҳар қандай давлатга қараганда анча кўп маблағ сарфлайди, аммо ҳеч қандай фойда кўрмайди».

Трамп келтирган рақамларга кўра, НАТО мудофаасига ажратилган маблағлар қуйидагича:

  • АҚШ — 999 миллиард доллар;
  • Буюк Британия — 90,5 миллиард доллар;
  • Франция — 66,5 миллиард доллар;
  • Италия — 48,8 миллиард доллар;
  • Польша — 44,3 миллиард доллар.

Унинг таъкидлашича, бошқа давлатлар, жумладан Германия, 2014–2025 йиллар давомида анча кам маблағ сарфлаган.

«Бу бемаънилик!» — дея хулоса қилди Трамп.

Киритилди: 19:28 02.07.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!