АҚШнинг сайланган президенти Шимолий Атлантика алянсига аъзо давлатлар ҳар йили ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини эмас, балки 5 фоизини мудофаа учун сарфлашини истайди. Трампнинг маслаҳатчилари норасмий равишда унинг талабини европалик расмийларга етказди", деб ёзади нашр.
Ҳозирда NATO'га аъзо 32 иттифоқчи давлатдан атиги 23 таси ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини ва ундан кўпини мудофаага сарфлайди.
FT суҳбатдошларидан бири Трамп "3,5 фоизга рози бўлади" деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, юқори мудофаа харажатлари "АҚШ билан яхши савдо шартларини" назарда тутади.
FT манбалари, шунингдек, АҚШнинг янги президенти Киевни зудлик билан тинчлик музокараларига мажбурлаш ҳақидаги сайловолди ваъдаларига қарамай, Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этишини билдиришди.