АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик миллиардер ва ихтирочи Илoн Маск билан яхши муносабатда эканини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари Оқ уй томонидан эфирга узатилган матбуот анжуманида айтди.
— «Илон билан ҳаммаси яхши. Менга Илон ёқади. Мен уни доим ёқтирганман (…) У яхши ва жуда қобилиятли йигит», — деди Америка раҳбари.
Трамп Маск билан илгари бўлган келишмовчиликка ҳам изоҳ берди ва буни миллиардер ҳаётидаги «аҳмоқона давр» деб атади. Унинг сўзларига кўра, консерватив фаол Чарли Кирк хотирасига бағишланган маросимда биргаликда қатнашганларидан сўнг уларнинг муносабатлари яна тузала бошлаган.