Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Марказий разведка бошқармасига “тажовузкор ҳаракатлар”га рухсат берди

Трамп Марказий разведка бошқармасига “тажовузкор ҳаракатлар”га рухсат берди

Трамп Марказий разведка бошқармасига Венесуэла ҳукумати ва у билан алоқадор гиёҳванд моддалар савдогарларига қарши “тажовузкор ҳаракатлар”га рухсат берди, деб хабар бермоқда WP.

Журналистлар президент Доналд Трампдан у Марказий разведка бошқармасига (МРБ) Венесуэла президенти Николас Мадурони “йўқ қилишга” рухсат бергани ёки йўқлигини, сўрашганда, у "Бу саволга жавоб бериш мутлақо ноўрин бўларди. Аммо ўйлайманки, Венесуэла ўзини диққат марказидалигини сезмоқда", деб жавоб берди.

The Washington Post манбаларининг айтишича, МРБга Мадурони ҳокимиятдан ағдариш бўйича тўғридан-тўғри буйруқ берилмаган, бироқ бундай натижага олиб келиши мумкин бўлган чораларни амалга оширишга рухсат этилган.

"Трамп Мадурони ноқонуний сайлов йўли билан ҳокимиятни эгаллаб олиш ва наркокартелни бошқаришда айблаб келмоқда. АҚШ президенти Венесуэлага қарши “уруш бошлаш”га қатъий бел боғлаган", дея ёзмоқда The Washington Post.

Киритилди: 22:57 22.10.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!