Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп маъмуриятида Россия билан муносабатлар борасида якдил фикр йўқ — Тhe Wall Street Journal

Трамп маъмуриятида Россия билан муносабатлар борасида якдил фикр йўқ — Тhe Wall Street Journal

Газета маълумотларига кўра, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Украина бўйича махсус вакил Кит Келлог президент Доналд Трампни Москвага, айниқса, ҳудудий талаблар масаласида эҳтиёткорлик билан ва қатъий ёндашишга ундамоқда. Улар Трампдан Россияга нисбатан кескинроқ позиция тутишни талаб қилмоқда.

"Бошқа томондан эса, сўнгги ойларда бир неча бор Россияга сафар қилган Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткофф “Москва урушни тўхтатишга тайёр” деб ҳисобламоқда ва бу нуқтайи назарни Трамп ҳам қўллаб-қувватламоқда", дея қайд этди WSJ.

Нашрнинг ёзишича, бу қарама-қаршиликлар Россиянинг Суми шаҳрига уюштирган ракета ҳужумидан сўнг юзага чиққан. Ушбу ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлганди.

Трамп бу ҳодисани “хато” деб атаган бўлса, Келлог ракета ҳужумини “ҳар қандай одоб ва ахлоқ меъёрларини бузувчи ҳаракат” деб баҳолаган, Рубио эса уни “даҳшатли” ва “фожиали” деб атаган.

"Шунга қарамай, Россияга нисбатан кескин чораларни талаб қилаётган Трамп маъмуриятидаги амалдорлар ҳам АҚШ президентининг урушни тугатишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлайди", дея қўшимча қилди .l

Киритилди: 13:20 15.04.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!