Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъмуриятида Конгрессга сайловлардан кейин кадрлар ўзгариши кутилмоқда

Трамп маъмуриятида Конгрессга сайловлардан кейин кадрлар ўзгариши кутилмоқда

АҚШдаги оралиқ сайловлар натижасида республикачилар Конгресснинг ҳар икки палатасидаги кўпчиликни бой берганидан сўнг, президент Доналд Трамп маъмуриятида кадрлар ўзгариши тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Washington Sun хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Серджио Гор Давлат котиби лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда ушбу лавозимни эгаллаб турган Марко Рубио эса 2028 ёки 2032 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш учун маъмуриятни тарк этиши мумкин.

Бироқ Серджио Гор Давлат котиби ёки Давлат департаментидаги бошқа раҳбарлик лавозимини эгаллаш нияти йўқлигини билдирди. У Марко Рубионинг фаолиятини юқори баҳолаб, уни “тарихдаги энг буюк давлат котиби” ва “қадрдон дўстим”деб атади.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!