Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп маъмурияти ўсмир муҳожирларга ватанга ихтиёрий қайтиш учун 2500 доллар тўлайди

Трамп маъмурияти ўсмир муҳожирларга ватанга ихтиёрий қайтиш учун 2500 доллар тўлайди

Трамп маъмурияти voyaga yetmagan муҳожирларга ўз ватанларига ихтиёрий равишда қайтишлари учун 2500 доллар тўлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Associated Press муҳожирларни сақлаш марказларига юборилган электрон хатга таяниб.

Маълумотга кўра, 14 ёш ва ундан катта ўсмирларга ватанларига ихтиёрий қайтиш учун ушбу тўлов таклиф этилади. Болаларга таклифга жавоб бериш учун фақат 24 соат вақт берилади.

Шу билан бирга, АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ташаббуснинг кучга кириш санасини ҳали эълон қилмаган. Таклифни рад этганларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

ICE маълумотига кўра, дастлаб бу таклиф 17 ёшли ўсмирларга тааллуқли бўлади ва тўловлар фақат суд тасдиғидан кейин ҳамда бола ўз мамлакатига етганидан сўнг амалга оширилади.

АҚШ ҳукумати аввалроқ қонуний мақомга эга бўлмаган муҳожирларга мамлакатни тарк этишни талаб қилувчи хатлар юборишни бошлаган эди. Ўз ихтиёри билан кетганларга саёҳат ёрдами ҳамда манзилига етиб боргач, 1000 доллар миқдорида тўлов берилиши кўзда тутилган.

Киритилди: 13:57 04.10.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!