Бироқ кейинчалик етказиб беришлар қайта тикланди, деб хабар бермоқда Reuters
Агентлик манбаларига кўра, етказиб беришлар ўтган дам олиш кунлари, яъни 1-2 феврал кунлари қайта бошланган.
Reuters суҳбатдошларидан бирининг айтишича, АҚШ қурол юборишни бошлаган, чунки президент Доналд Трамп ўзининг дастлабки режаси — Украинага ёрдамни бутунлай тўхтатиш фикридан воз кечган.
"Трамп маъмурияти вакиллари Украинага ёрдам бериш масаласида турлича фикрда, хусусан, Қўшма Штатлар ўз захираларидан қурол юбориши керакми ёки йўқми, деган саволда келишмовчиликлар мавжуд", деди агентликнинг яна бир манбаси.
Доналд Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг, АҚШ ҳукумати Украинага янги ёрдам пакетлари ажратишни эълон қилмади. Шу билан бирга, олдинги президент Жо Байден маъмурияти томонидан маъқулланган ҳарбий ёрдамни етказиб бериш ҳали яна бир неча ой давом этиши кутилмоқда.