Трамп маъмурияти АҚШнинг NATO бўйича иттифоқчилари томонидан молиялаштирилган Украинага биринчи ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, гап АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Элбриж Колби томонидан маъқулланган, 500 миллион долларлик икки ҳарбий ёрдам жўнатмаси ҳақида бормоқда.
"Бу PURL (Priority Ukraine Requirements List — Украина учун устувор эҳтиёжлар рўйхати) деб номланувчи янги механизмдан илк бор фойдаланилаётган ҳолат ҳисобланади. Ҳарбий ёрдам яқин кунларда Украинага етказилиши кутилмоқда", дея ёзмоқда Reuters.