Агентлик манбаларига кўра, Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан келганидан буён “Россия дезинформацияси”га қарши курашиш билан шуғулланган тузилмаларнинг фаолияти қисқармоқда.
2024 йилда Байден маъмурияти Ғарб давлатларига қарши “ҳаракатларга”га жавобан махсус ишчи гуруҳлар тузган эди. Трамп ҳокимиятга келгач, бу саъй-ҳаракатлар деярли тўхтади, Европа мамлакатлари билан мунтазам учрашувлар бекор қилинди.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ФҚБ, Ички хавфсизлик вазирлиги ва Давлат департаменти билан расмий ҳамкорликни тугатди. Ўтган ойда ФҚБ хорижий давлатлар, жумладан Россия томонидан АҚШ сайловларига аралашувга қарши курашиш ҳаракатини тўхтатди ва ушбу масала устида ишлаган Ички хавфсизлик вазирлиги ходимларини таътилга юборди.
Бундан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги россиялик олигархларнинг активларини мусодара қилувчи гуруҳни ҳам тарқатиб юборди.