Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Исроил мухолифати билан норасмий алоқа каналларини йўлга қўймоқда

Трамп маъмурияти Исроил мухолифати билан норасмий алоқа каналларини йўлга қўймоқда

The Times of Israel нашри манбаларига кўра, алоқалар бўлажак сайловларда бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг ўрнини эгаллаши кутилаётган асосий номзодлар билан ўрнатилмоқда. Улар орасида собиқ бош вазир Нафтали Беннет ва Исроил армиясининг собиқ раҳбари Гади Айзенкот бор.

Таъкидланишича, бу ҳаракатларни амалга ошираётган шахсларнинг баъзилари Исроил етакчиси Нетаняҳу билан яқин алоқаларга эга. Шунга қарамай, улар келажак учун муносабатларни ҳозирдан қуриш мақсадида мухолифат вакиллари билан алоқага чиқиш йўлларини қидирмоқда.

"Бунинг бир нечта сабаблари бор. Биринчидан, Нетаняҳу ҳукуматидаги ўта ўнг қанот ва ашаддий экстремист деб кўрилаётган аъзолар АҚШ расмийларида хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, ҳозирги ҳукумат сабабли турли дипломатик режаларни амалга ошириш қийин бўлмоқда. Амалдаги Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги урушдаги ҳаракатлари туфайли халқаро миқёсда обрўсизланган. Учинчидан, Вашингтон Нетаняҳунинг бўлажак сайловларда ютқазиши эҳтимоли жуда юқорилигини тан олмоқда. Исроилдаги навбатдаги сайловлар энг кечи билан шу йилнинг октябр ойида бўлиб ўтиши керак", дейилади хабарда.

Киритилди: 18:40 21.06.2026. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!