Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш бўйича кўрсатмалар тайёрлади — The New York Times

Трамп маъмурияти Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш бўйича кўрсатмалар тайёрлади — The New York Times

Трамп маъмурияти Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш режасини амалга ошириш бўйича кўрсатмаларни тайёрлаб, тегишли идораларга юборган, деб хабар берди нашр ҳукуматдаги манбасига таяниб.

NYT суҳбатдошининг сўзларига кўра, орол аҳолиси АҚШ таркибига қўшилиш ташаббусини ўзлари илгари суришлари учун медиа кампания ўтказиш режалаштирилган.

Газетанинг ёзишича, бу режа аллақачон амалга оширилмоқда. Масалан, АҚШ расмийлари очиқчасига Дания Гренландия аҳолиси ҳақида етарлича ғамхўрлик қилмаганини айтмоқда, шунингдек, фақат Қўшма Штатлар оролни Россия ва Хитой босқинидан ҳимоя қила олишини таъкидламоқда. Трамп эса АҚШ гренландияликларга “бойиб кетишда” ёрдам беришини айтган.

Шунингдек, Трамп маъмурияти Гренландия аҳолиси учун молиявий рағбатлантириш чораларини ўрганмоқда. Жумладан, Дания томонидан ҳар йили оролга ажратиладиган 600 миллион долларлик субсидия ўрнига ҳар бир аҳоли учун йилига тахминан 10 минг АҚШ доллари миқдорида тўлов жорий этилиши мумкин.

Трамп маъмуриятидаги баъзи амалдорлар бу харажатлар Гренландиянинг табиий бойликлари, жумладан, мис, олтин, уран ва нефт қазиб олишдан олинадиган даромадлар орқали қопланиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 12:08 11.04.2025. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!