АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Гарвард университетига қарши босимни кучайтириб, унга ажратилган яна 450 млн долларлик грантни тўхтатди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Бу аввал тўхтатилган 2,2 млрд долларлик федерал маблағларга қўшимча бўлди.
Оқ уй ишчи гуруҳи университетни ирқий камситиш ва антисемитизмда айблаб, унга давлат ёрдами тўхтатилишини талаб қилмоқда. Можаро Гарвардда ўтган йил давомида ўтказилган Фаластин тарафдорларининг намойишлари ортидан бошланган эди.
Университет президенти Алан Гарбер Трамп маъмуриятининг талабларини рад этиб, Гарвард сиёсий босим остида ўз принципларидан воз кечмаслигини билдирди