Трамп маъмурияти Эрон ядровий материалларини йўқ қилиш ва бошқа тегишли вазифалар учун 672 миллион доллар маблағ ажратишни сўрамоқда.
Бу ҳақда Fox News масала билан таниш манбага таяниб хабар берди.
"Трамп маъмурияти Эрон ядровий материалларини йўқ қилиш, Эронда текширувлар ва текшириш фаолиятини ўтказиш ва бошқа тарқатмаслик чораларини кўриш учун ишлатиладиган 672 миллион долларни таъминлаш чораларини кўрмоқда", дейилади хабарда.
Манбага кўра, маблағлар Энергетика вазирлиги учун мўлжалланган ва "Ероннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш ёки олиш имкониятидан маҳрум қилишга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш" учун ишлатилади.
Бу миқдор илгари сўралган 80 миллиард долларлик қўшимча маблағ ажратиш пакетининг бир қисми бўлиб, бу ҳақда илгари The Wall Street Journal каби Америка нашрлари хабар берган эди.