Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг ўнлаб ходимларини ишдан бўшатди

Трамп маъмурияти АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг ўнлаб ходимларини ишдан бўшатди

"АҚШ президенти маъмурияти Миллий хавфсизлик кенгашида кенг кўламли қисқартиришларни бошлади. Қисқартиришлар маъмурият томонидан тайинланганлар билан бирга, Давлат департаменти, Пентагон ва бошқа идоралардан юборилган ходимларга ҳам таъсир қилган", дея хабар бермоқда Тhe Washington Post, Reuters ва CNN манбаларига таяниб.

CNN маълумотларига кўра, 100 дан ортиқ ходим маъмурий таътилга юборилган. Reuters эса, улар орасида “муҳим геосиёсий масалалар” бўйича ихтисослашган амалдорлар ҳам бўлганини қайд этмоқда.

Улар 23 майда, иш куни тугашидан ва дам олиш кунлари бошланишидан бироз олдин ишдан бўшатилганликлари ҳақида билдиришнома олишган. Кўплаб бўшатилган ходимлар энди ўз идораларига қайтиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, қисқартиришлар АҚШ давлат котиби Марко Рубио Миллий хавфсизлик кенгашига раҳбар этиб тайинлангач бошланган. Рубио миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Марк Уолцнинг ўрнини эгаллаганди. Уолц ўз лавозимини Оқ уй фаолиятига оид махфий маълумотлар Сигнал мессенжери чатида тарқалгани билан боғлиқ можаро ортидан тарк этган эди.

Киритилди: 10:33 25.05.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!