Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп конгрессман Майкл Уолцга миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимини таклиф қилди

Трамп конгрессман Майкл Уолцга миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимини таклиф қилди

Доналд Трамп конгрессман Майкл Уолцга миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимини таклиф қилди.

Бу ҳақда The Washington Post ва Reuters манбаларга таяниб ёзмоқда.

50 ёшли республикачи Майкл Уолц Трампнинг миграция сиёсатини ва Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Уолц Хитой ташқи сиёсатининг танқидчиси сифатида танилган", деб ёзади WP.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Майкл Уолц АҚШ президентини миллий хавфсизликнинг муҳим масалалари бўйича хабардор қилиш учун жавобгар бўлади ва унинг номзоди бу лавозимга Сенат томонидан тасдиқланиши шарт эмас.

Бундан ташқари, Тhe New York Times газетасининг ёзишича, Доналд Трамп Флорида штатидан сенатор Марко Рубиони АҚШ Давлат котиби этиб тайинлаши мумкин. Газета уни "Хитойга нисбатан агрессив сиёсат тарафдори" дея қайд этади.

"Рубио ўтмишда Россиянинг Украинага бостириб киришини қаттиқ қоралаганига қарамай, энди у можарони ҳал қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаши мумкин", деб ёзади NYT.

Киритилди: 11:33 12.11.2024. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!