АҚШ президенти Дональд Трамп Кананаскис шаҳрида бўлиб ўтаётган "Катта еттилик" (G7) саммити доирасида Канада бош вазири Марк Карни билан учрашувда Канаданинг Қўшма Штатлар таркибига қўшилиши масаласини кўтармади.
Бу ҳақда Global News телеканали етакчиларнинг музокараларида ҳозир бўлган манбасига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Трамп ва Карни ўртасидаги учрашув "хурматли муҳитда" ўтган, унда асосан савдо масалалари муҳокама қилинган.