Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Канада товарларини АҚШ ҳукумати харидларидан чиқариб ташлади

Трамп Канада товарларини АҚШ ҳукумати харидларидан чиқариб ташлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Канададан келиб чиққан маҳсулотларни АҚШ ҳукумати харидлари рўйхатидан олиб ташлади. Америка етакчиси бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.

Трамп Канада АҚШ фермерларига ўз маҳсулотларини ўз бозорида сотишни тақиқлаганини таъкидлади. Бундан ташқари, Вашингтон бундай чораларни қўлламаганига қарамай, Оттава Америка бизнесларининг ўз давлат харидлари бозорларида сотишига тўсқинлик қилмоқда.

Президент Канаданинг бу ҳаракатларини савдо фирибгарлиги деб атади.

"Мен Умумий хизматлар маъмуриятига АҚШ Савдо вакили билан биргаликда Канададан келиб чиққан маҳсулотларни кўплаб ГСА шартномалари рўйхатидан олиб ташлаш учун барча зарур чораларни кўришни буюрмоқдаман", деб ёзган Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, бу шартномалар 50 миллиард доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади.

Аввалроқ, 26 август куни The Economist Канада АҚШ билан ҳалокатли савдо уруши ёқасида турганини, бу урушда ғалаба қозониш учун деярли ҳеч қандай имкониятга эга эмаслигини таъкидлаган эди.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!