Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: “Канада АҚШ таркибига кирса, 61 миллиард долларлик тўловдан қутулиши мумкин”

Трамп: “Канада АҚШ таркибига кирса, 61 миллиард долларлик тўловдан қутулиши мумкин”

Канада АҚШ таркибига киришга қарор қилса, "Олтин гумбаз" (Golden Dome) ракетага қарши мудофаа тизимидан фойдаланганлик учун тўловдан озод қилинади.

Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Мен бизнинг ажойиб "Олтин гумбаз" тизимимизнинг бир қисми бўлишни жуда хоҳлаётган Канадага, агар улар алоҳида, аммо тенг бўлмаган давлат бўлиб қолишса, бу уларга 61 миллиард долларга тушишини айтдим. Бироқ, агар улар 51-штатга айланса, қиймат ноль долларни ташкил қилади," - деб ёзди Оқ уй эгаси Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, Канадада "бу таклиф кўриб чиқилмоқда."

20 май куни Трамп АҚШ ўзининг "Олтин гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизими архитектураси бўйича қарор қабул қилганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, тизимни яратиш учун уч йилдан сал камроқ вақт керак бўлади. Вашингтон маъмурияти унга тахминан 175 миллиард доллар ажратишни таклиф қилмоқда.

Киритилди: 07:08 28.05.2025. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!