Демократик партиядан президентликка собиқ номзод Камала Харриснинг турмуш ўртоғи Дуглас Эмхоффнинг айтишича, президент Доналд Трамп уни Вашингтондаги Холокост музейи бошқаруви аъзолигидан бўшатган.
Эмҳофф Х да Трампни сиёсий сабабларга кўра ишдан бўшатганликда айблаб пост ёзди. У, шунингдек, АҚШ президенти шу билан Холокостнинг ўзини сиёсийлаштираётганини даъво қилади:
“Холокостни хотирлаш ва таълим бериш ҳеч қачон сиёсийлаштирилмаслиги керак. “Инсоният тарихидаги энг даҳшатли жиноятлардан бирини мунозара мавзусига айлантириш хавфли ва нацистлар томонидан ўлдирилган олти миллион яҳудийнинг хотирасини ҳақорат қилишдир, бу музей сақлаб қолиши керак”.
Эмхофф, шунингдек, нима бўлишидан қатъий назар, Холокост хотирасини сақлаб қолиш учун ишлашда давом этишини қўшимча қилди.
Яҳудий бўлган Эмҳоффни Трампдан олдинги раҳбар Жо Байден музей бошқарувига тайинлаган. Кенгашнинг 63 аъзосидан 55 нафари анъанавий тарзда АҚШ президенти томонидан тайинланади.
“ New York Times” газетасининг ёзишича, Трамп аввалги президент томонидан тайинланган бошқа кенгаш аъзоларини, жумладан Байденнинг собиқ аппарат раҳбари Рон Клейн ва президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райсни ҳам ишдан бўшатган.
Феврал ойида Трамп Вашингтондаги Кеннеди маркази директорлар кенгашининг бир неча аъзоларини ҳам ишдан бўшатиб, ўзини бошқарув кенгаши раиси этиб тайинлади, бу мисли кўрилмаган ҳаракат эди. У марказда "уйғонган" ғояларга йўл қўймаслигини айтди ва бошқа нарсалар қаторида drag queen спектаклларини тақиқлашга ваъда берди.