Трамп тарғибот дастурлари бюджетини 315 миллион долларга қисқартирмоқчи.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти собиқ президент Жо Байденнинг тарғибот дастурлари бюджетини қисқартиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг Конгрессга йўллаган бюджет таклифи лойиҳасида айтилган.
Лойиҳада журналистларга босим ўтказиш дастурлари бюджетини 315 миллион долларга қисқартириш кўзда тутилган.
Трампнинг бюджет таклифи кўплаб идораларнинг аввалги харажат моддаларини қисқартиришни назарда тутмоқда. Истисно сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини соғломлаштириш дастури учун 0,5 миллиард доллар сўраган.