Дональд Трамп маъмурияти АҚШ ҳарбийларига аввал Байден томонидан Исроилга 2000 фунт (907 кг) бомба етказиб беришга қўйган тақиқни бекор қилишни буюрди, деб хабар бермоқда Reuters Оқ уйдаги манбага таяниб.
2024 йил май ойида Жо Байден яҳудий давлатига 2000 фунтлик бомба етказиб беришни тўхтатгани маълум бўлди. АҚШнинг ўша пайтдаги президентининг сўзларига кўра, Ғазо секторида бу қуроллардан фойдаланиш натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлган.
«Мен аниқ айтдимки, агар улар Рафаҳга кирсалар - улар ҳали Рафаҳга киргани йўқ - агар улар Рафаҳга кирсалар, мен тарихда шаҳарлар билан жанг қилиш учун Рафаҳга қарши курашда ишлатилган қуролларни етказиб бермайман», деди Байден.