АҚШ президенти Исроил суди Нетаняҳунинг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик масалалари сабабли тингловни икки ҳафтага кечиктириш ҳақидаги сўровини рад этганидан сўнг Исроил бош вазирини қўллаб-қувватлаб пост ёзди.
"Исроилда Нетаняҳуга қарши дахшатли ишлар қилинмоқда. У уруш қаҳрамони ва бош вазир, АҚШ билан бирга Эронда хавфли ядровий таҳдидни йўқ қилиш йўлида улкан муваффақиятга эришди. Нетаняҳу ҲАМАС билан гаровга олинганларни қайтариш бўйича келишув юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Қандай қилиб уни ҳеч бир асос бўлмаган ҳолда бир кун давомида суд залида ўтиришга мажбур қилиш мумкин? Биз бундай ҳолатга чидай олмаймиз. Қўшма Штатлар Исроилни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили миллиардлаб доллар сарфлайди, бу бошқа ҳар қандай давлатникидан кўра кўпроқ", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ахios'нинг ёзишича Трампнинг бу “ғайриоддий баёноти” АҚШ ҳарбий ёрдамидан Исроилда суд жараёнини бекор қилиш учун босим сифатида фойдаланишга уриниш ҳисобланади. Нашр буни “мисли кўрилмаган аралашув” деб баҳолаб, “10 миллион исроиллик инсоннинг хавфсизлигини бир одамнинг жиноий ишига боғлаб қўйиш” деб атади.
Нетаняҳу Трампга миннатдорчилик билдириб, “Биргаликда Яқин Шарқни яна буюк қиламиз!”, — дея ёзиб қолдирди.