Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Испанияни НАТОдан чиқариш билан таҳдид қилди

Трамп Испанияни НАТОдан чиқариш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Испанияни ҳарбий харажатларни оширмасликда айблаб, уни НАТОдан чиқариш мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у 2025 йил октябрь ойида Оқ уйда Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашув чоғида айтди.

«Испания бу масалада орқада қолмоқда. Ростини айтсам, балки уларни умуман НАТОдан чиқариш керакдир», — деди Трамп.

Унинг бундай баёнотига сабаб — Мадриднинг ҳанузгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишдан бош тортаётганидир. АҚШ президенти буни қабул қилиб бўлмас ҳолат, деб баҳолади:

«Уларда бундай харажатларни оширмасликка ҳеч қандай узр йўқ», — деди у.

Шу билан бирга, НАТО уставида аъзо давлатни ташкилотдан чиқариш ёки жазолаш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар мавжуд эмас. Шунинг учун Трампнинг баёноти кўпроқ сиёсий босим сифатида баҳоланмоқда.

Испаниянинг позицияси

Испания бош вазири Педро Санчес, ижтимоий партия раҳбари сифатида, июнь ойида 5% харажат миқдорини:

«Нафақат ақлга зид, балки ижтимоий давлат ва Испаниянинг қарашларига зид», — деб таърифлаган.

Испания ҳозирда мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2,1% даражасида чеклашни режалаштирган.

Киритилди: 17:17 10.10.2025. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!