Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, кечки овқатда иштирок этиш учун меҳмонлар камида бир миллион доллар хайрия қилиши керак бўлган. Бу маблағ Доналд Трампнинг инаугурацияси учун хайрия сифатида ҳисобланган.
Меҳмонлар орасида Илон Маск ва Жефф Безос ҳам бўлган. Тадбирдан жами 200 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғилган, бу Трампнинг биринчи инаугурацияси олдидан тўпланган маблағдан икки баравар кўп.