"Йўқ, йўқ, йўқ. Қўрқмайман. Менимча, агар улар бу қадамни ташласа, Демократик партияни йўқ қилади, чунки бу ҳеч қандай асоссиз импичмент бўлар эди", деди АҚш етакчиси.
Трампнинг бошқа баёнотлари:
- Агар демократлар бузғунчи йўлни танламасалар, мен улар билан муносабат ўрната оламан, деб ўйлайман. Улар аллақачон алоқага чиқишди. Улар турли масалаларни муҳокама қилишни исташяпти. Мен бунга тайёрман;
- "Вақти келди деб қарор қилганимда" деди Трамп Эрон билан уруш қачон тугаши мумкинлиги ҳақидаги саволга;
- Журналистнинг "Сиз Эрон билан уруш оралиқ сайловлардан сўнг дарҳол тугашини айтгандингиз" деган саволига, Трамп "Мен ҳеч қачон бундай демаганман" деб жавоб берди.