Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп ICE ходими томонидан аёлнинг ўлдирилишини оқлади

Трамп ICE ходими томонидан аёлнинг ўлдирилишини оқлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Миннеаполис шаҳрида ICE (Иммиграция ва божхона назорати) ходими томонидан аёлнинг отиб ўлдирилиши “ўзини ҳимоя қилиш” доирасида содир бўлганини айтди.

Трамп Truth Social’даги постида аёлни “профессионал провокатор” деб атаб, у ICE ходимига қасддан автомобил билан ҳужум қилганини иддао қилди. Президентга кўра, офицер шу сабабли ўқ узган.

Оқ уй раҳбари ҳодиса учун “радикал чап қанот”ни айблаб, ICE ходимларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ҳодиса Миннесота штатида ноқонуний миграцияга қарши операция вақтида юз берган. Ички хавфсизлик департаменти ҳам аёл офицерни босиб ўтмоқчи бўлганини маълум қилди.

Бироқ Миннесота губернатори Тим Уолз ва Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей Трамп маъмурияти баёнотларини танқид қилди. Мэр воқеа бўйича зудлик билан тергов ўтказишга чақирди. Жабрланувчи 37 ёшли АҚШ фуқароси бўлгани айтилмоқда.

Киритилди: 14:57 08.01.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!