Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Ҳўрмуз бўғози тўлиқ миналардан тозаланди"

Трамп: "Ҳўрмуз бўғози тўлиқ миналардан тозаланди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғози тўлиқ миналардан тозаланганини маълум қилди.

"АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари менга ҳозиргина Ҳўрмуз бўғозининг халқаро сувларидаги барча миналар олиб ташлангани ва/ёки портлатиб йўқ қилинганини маълум қилди", — деб ёзди у Truth Social тармоғида.

Трамп, шунингдек, Эрон томонига огоҳлантириш берилганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, агар қайсидир кема бўғозда яна мина ўрнатишга уринадиган бўлса, у дарҳол йўқ қилинади.

Киритилди: 23:17 25.08.2026. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар