АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан музокаралар олиб бормаётганини ва бундай қилиш режаси йўқлигини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Эрон Ислом Республикаси билан ҳеч қандай музокаралар ёки алоқалар йўқ, шунингдек, ҳеч қандай режалар ҳам йўқ", деб ёзган Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Эроннинг денгиз блокадаси тўлиқ кучда қолмоқда. Ҳормуз бўғози очиқ ва ишламоқда.
"Барча денгиз миналари олиб ташланган ёки зарарсизлантирилган", деб таъкидлади у.