Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп ҳокимиятга қайтганидан сўнг унинг оиласи кўп миллиардли инвестициялар эвазига бойиб бормоқда, - NYT

Трамп ҳокимиятга қайтганидан сўнг унинг оиласи кўп миллиардли инвестициялар эвазига бойиб бормоқда, - NYT

Газета даромадлар қаторида кўчмас мулк битимлари, криптовалюта операциялари ҳамда Вашингтонда очилиши режалаштирилаётган хусусий клубни таъкидлаб ўтди.

"Ўтган бир ой ичида Трамп компанияларига камида 2 миллиард доллар маблағ кириб келди. Корхоналар таркибига кўчмас мулк, криптовалюта ва Вашингтонда аъзолик бадали 500 минг АҚШ доллари бўлган хусусий клуб киради. Энди Қатар унга янги президент самолётини тақдим этиши мумкин."

Газетанинг таъкидлашича, юридик жиҳатдан вазиятни манфаатлар тўқнашуви деб баҳолаш мумкин эмас, чунки Трампнинг компанияларини унинг ўғиллари - Эрик ва кичик Доналд бошқармоқда.

Киритилди: 20:15 14.05.2025. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!