Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатишни эълон қилди

Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатишни эълон қилди

Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида тўлиқ ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди, деди АҚШ президенти Доналд Трамп Тruth ижтимоий тармоғида.

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўлиқ ва зудлик билан тўхтатиш бўйича келишувга эришганини айтди. У Тruth Social ижтимоий тармоғида тегишли хабарни эълон қилди.

💬 "Қўшма Штатлар воситачилигида давом этган музокаралардан сўнг Ҳиндистон ва Покистон тўлиқ ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини мамнуният билан эълон қиламан", деб ёзган Трамп.

❕ У ҳар икки давлатни табриклаб, улар “соғлом фикр кўрсатганини” таъкидлади. АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, у ва вице-президент Ж.Д.Венс сўнгги 48 соат ичида Ҳиндистон ва Покистоннинг юқори мартабали расмийлари билан алоқада бўлган.

“Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматлари зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва бетараф асосда кенг кўламли музокараларни бошлашга келишиб олганини маълум қилишдан мамнунман”, деди Рубио.

Эришилган келишув ҳақидаги маълумотни Покистон бош вазири ўринбосари Исҳоқ Дар тасдиқлади. Ундан иқтибос келтирмоқда BBC News.

“Покистон ҳар доим минтақада ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузмаган ҳолда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга интилган.

22 апрел куни Ҳиндистоннинг Паҳалгам шаҳрида 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактдан сўнг минтақадаги вазият янада оғирлашган. Ҳиндистон ҳужумда Покистон томонини айблади.

6 май куни Ҳиндистон кучлари Покистон ҳудудига, жумладан Азад Кашмирдаги ҳудудларга ракета зарбалари берди. Янги Деҳлининг даъво қилишича, тўққизта "террорчилик нишони" урилган.

Бироқ Исломободнинг айтишича, зарбалар тинч аҳоли инфратузилмасига урилиб, саккиз киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган, 35 киши яраланган ва икки киши бедарак йўқолган.

10-май куни Покистон Ҳиндистонга қарши “Ҳимоя чегараси” операцияси бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 12:53 11.05.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!