АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини “жуда чиройли йигит” деб атади ва унга муҳаббатини изҳор қилди, деб хабар берди Bloomberg.
«Мен Бош вазир Модини катта ҳурмат қиламан ва севаман», — деди Америка етакчиси Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида сўзлаган нутқида.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, Модини “энг ёқимтой йигит” деб атаб, Ҳиндистон бош вазири “ота сифатида хоҳлайдиган инсонга ўхшайди”, деб қўшимча қилди.