АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия атрофидаги вазият билан боғлиқ келишмовчиликлар сабаб айрим Европа давлатларига нисбатан 10 фоиз миқдорида божхона божлари жорий этилишини маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, бу қарор Европа давлатларининг Гренландия масаласидаги позицияси ва АҚШ манфаатларига зид ҳаракатларига жавоб сифатида қабул қилинган. У Вашингтон ўз иқтисодий ва стратегик манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини билдирди.
Янги божлар Европа–АҚШ иқтисодий муносабатларида кескинликни янада кучайтириши мумкин.