Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Ғазони қайта тиклаш учун 5 миллиард доллар ва тинчликпарвар кучлар юборилишини эълон қилди

Трамп Ғазони қайта тиклаш учун 5 миллиард доллар ва тинчликпарвар кучлар юборилишини эълон қилди

Тинчлик кенгаши иштирокчилари 19 февралга белгиланган биринчи йиғилишда Ғазо секторини қайта тиклаш учун 5 миллиард доллардан (385 миллиард рубль) ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилишга тайёргарлик кўришмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг "Truth Social" тармоғида ёзиб қолдирди.

Шунингдек, республикачининг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо мамлакатлар Фаластин анклавида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун минглаб ҳарбий хизматчиларни юборишга тайёр.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Фаластинга ёрдам бериш учун 1 миллиард доллар (77 миллиард рубль) ажратишга қарор қилган ягона давлат бўлиб қолаётганини таъкидлаган эди. Америка маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашига 50 га яқин давлат, жумладан, Россия, Беларус ва Украина таклиф этилган.

Киритилди: 23:51 15.02.2026. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!