Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп ғалаба қозонса, ноқонуний муҳожирлар билан нима бўлади?

Трамп ғалаба қозонса, ноқонуний муҳожирлар билан нима бўлади?

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга Миллий гвардияни, ўта оғир ҳолатларда эса армияни жалб қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Time хабар бермоқда.

Таъкидланишича, агар «мигрантлар билан боғлиқ вазият назоратдан чиқиб кетса, у миллий гвардиядан фойдаланишда ҳеч қандай муаммога дуч келмайди».

Трамп ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш ғоясини амалга оширишда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таянишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

Собиқ президентнинг айтишича, агар Миллий гвардия мамлакат ичидаги ва чегарадаги ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ вазиятни бартараф эта олмаса, у АҚШ Қуролли кучларининг бошқа бўлинмалари ёрдамига мурожаат қилади.

Киритилди: 09:45 01.05.2024. Ўқилди: 1414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!