АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон энергетика инфратузилмасига зарба беришни яна 10 кунга, 6 апрелгача, кечиктирди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Ушбу баёнотни электр станцияларини йўқ қилиш муддатини 10 кунга, яъни 2026 йил 6 апрел, душанба куни шарқий вақт билан соат 20:00 га қадар тўхтатиб туришимнинг тасдиғи сифатида қабул қилишингизни сўрайман. Бу қарор Эрон томонининг илтимосига кўра қабул қилинди. Музокаралар давом этмоқда, фейк оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларнинг нотўғри баёнотларига қарамай, улар жуда яхши ўтмоқда", — деб ёзди Оқ уй раҳбари.
Аввалроқ АҚШ президенти агар Эрон Форс кўрфази мамлакатларидан нефт ва газ ташиладиган Ҳўрмуз бўғози блокадасини бекор қилмаса, энергетика обектларига зарба бериш билан таҳдид қилганди.
Дастлаб Оқ уй белгилаган ултиматум муддати 28 март куни тугаши керак эди. Бироқ 23 мартдаёқ Трамп музокаралар учун зарбаларни беш кунга кечиктирганини айтди. Теҳрон эса Вашингтон билан музокаралар олиб борилаётганини рад этмоқда.