Шанба куни Қўшма Штатлар томонидан Эронга топширилган ядровий келишув таклифи Эрон тупроғида уранни ҳали аниқланмаган муддатга чекланган, паст даражада бойитиш имконини беради, дея хабар беради Axios таклифни бевосита биладиган икки кишига таяниб.
Ушбу таклифга кўра, Эронга уранни бойитиш салоҳиятини фуқаролик мақсадларидан ташқари ривожлантириш тақиқланади.
Битим имзолангандан сўнг , Эрон ўзининг бойитиш даражасини вақтинча 3 фоизга камайтириши ва уранни бойитиш бўйича ерости иншоотларини фойдаланишдан чиқариши керак . Eр усти иншоотларида бойитиш ядро реакторларини ёнилғи билан таъминлаш учун зарур бўлган даражада чекланади.
Таклиф қатъий назорат тизимини ўрнатишни, шу жумладан зудлик билан МАГАТЭнинг қўшимча протоколини қабул қилишни талаб қилади.
Санкцияларнинг бекор қилиниши Эрон АҚШ ва МАГАТЭга мос келадиган шартларга ҳақиқий содиқлигини намойиш қилгандан кейингина мумкин бўлади.
Оқ уйнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Давлат котиби Марко Рубио аввалроқ АҚШ Эронга уранни бойитишга рухсат бермаслигини ва унинг ядровий инфратузилмасини бутунлай йўқ қилишни талаб қилишини айтган эди. Яширин таклиф иккала ҳисобда ҳам анча мослашувчанликни кўрсатади.
Эрон доимий равишда уранни фуқаролик мақсадларида бойитишни тақиқловчи битимни имзоламаслигини таъкидлаб келади , бу принсипиал позиция АҚШнинг давлат позициясига тўғри келмайди.
The Wall Street Journal аввалроқ Исроил расмийлари АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокараларни сақлаб қолиш учун уранни бойитишни тўлиқ тақиқлаш ҳақидаги талабидан воз кечиб, муросага келиши мумкин, деб ҳисоблагани ҳақида хабар берган эди.