Теҳрон АҚШга ҳужум қилишга қарор қилса, АҚШ армияси Исроил ва Эрон ўртасидаги жангларга қўшилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида айтиб ўтди.
"Агар Эрон бизга қандайдир тарзда ҳужум қилса, АҚШ Қуролли кучларининг тўлиқ кучи уларнинг устига тушади", – деб ёзади Оқ уй раҳбари.
Америка раҳбари, шунингдек, агар Эрон ва АҚШ ўртасида жанговар ҳаракатлар бошланса, Теҳрон мисли кўрилмаган даражада ҳарбий ҳаракатларга дуч келишини таъкидлади.