Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Эронга қарши амалиёт туфайли сайловолди ваъдасини бузганини рад этди

Трамп Эронга қарши амалиёт туфайли сайловолди ваъдасини бузганини рад этди

АҚШ президенти Теҳронга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилганига қарамай, "янги урушлар бошламаслик" ҳақидаги сайловолди ваъдасини бузилган деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

NBC News телеканалига берган интервьюсида журналист Кристен Уэлкер янги урушлардан воз кечиш Трампнинг 2015 йилдан бери берган асосий ваъдаларидан бири бўлганини эслатиб, у ушбу ваъдасини буздими-йўқми деб сўради. Бунга жавобан президент Эронга қарши ҳаракатлар Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик учун зарур бўлганини таъкидлади.

"Мен ўта қудратли ва жуда хавфли давлатнинг ядровий қуролга эга бўлишини тўхтатишим керак эди. Мен дунёга ва мамлакатимизга хизмат кўрсатмоқдаман", — деди у.

Янги урушлар бошламаслик ваъдаси ҳақидаги такрорий саволга Трамп: "Биринчи навбатда, мен урушлар умуман бўлмаслигига кафолат бермаганман", — дея жавоб қайтарди.

Ўзаро баҳс пайтида Трамп Уэлкерни "катта либерал" деб ҳам атади. У ўзини "шунчаки журналист" эканини айтиб эътироз билдирганида, президент америкаликлар унинг қарорларига ишонишини ва Эрон таҳдидини узил-кесил йўқ қилмоқчи эканлигини билдирди.

"Мен буни ёки музокаралар орқали амалга ошираман — биз келишувга жуда яқинмиз, ёки очиғини айтганда, уларга ҳужум қилиб кулини кўкка совураман. Бу ҳатто осонроқ йўл", — деди Трамп. Шу билан бирга, у ҳозирги зиддиятни "чексиз уруш" деб ҳисобламаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 17:07. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!