Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Эронга 48 соатлик ультиматум берди

Трамп Эронга 48 соатлик ультиматум берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондан Ҳўрмуз бўғозини 48 соат ичида очишни талаб қилди.

Унинг баёнотига кўра, агар бу талаб бажарилмаса, АҚШ Эроннинг энергетика объектларига зарба бериши мумкин.

Трамп ҳатто зарбалар йирик электр станцияларидан бошланишини таъкидлади.

Ҳозирча Эрон томони бу ультиматумга расмий жавоб бермаган.

Таҳлилчилар фикрича, бу ҳолат Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштириб, нефть ва газ инфратузилмаларига таҳдидни кучайтириши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:29. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!