Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп: Эрон тўлиқ таслим бўлмаса, янги зарбалар бўлиши мумкин

Трамп: Эрон тўлиқ таслим бўлмаса, янги зарбалар бўлиши мумкин

Fox News маълумотига кўра, АҚШ президенти Вашингтонга қўнганида:
«Мен Эрон билан музокара қилишни истамайман. Мен ундан тўлиқ таслим бўлишини кутяпман», — деди.

Бироқ у Теҳрон билан музокаралар учун қайтишга тайёрлигини ҳам билдирган.

«Агар улар суҳбатлашмоқчи бўлсалар, мен билан қандай боғланишни билади. Улар дастурда бўлган келишувни қабул қилишлари керак эди — бу кўп ҳаётни сақлаб қоларди!» — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоқда.

Исроил матбуоти маълумотига кўра, Трамп Эронга "охирги имконият" таклифини тақдим этади ва рад этилса, АҚШ зарба беришга қўшилиши мумкин.

Киритилди: 15:09 17.06.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!