АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий можарони якунлаш йўлида ижобий силжиш кузатилаётганини маълум қилди. Бироқ у вазият ўзгарса, Вашингтон янги зарбалар беришга тайёрлигини ҳам таъкидлади.
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилганини билдирди.
«Биз ушбу можарони якунлаш йўлида ижобий силжишларни кўряпмиз», — деб ёзди АҚШ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт ва бошқа давлатлар ҳозирги вазият сақланиб қолишини маъқул кўрмоқда.
Трамп буни ўзи «тарихдаги энг йирик денгиз блокадаси» деб атаган чекловларни давом эттириш ва «Темир дарвоза» номли янги операцияни амалга ошириш билан изоҳлади.
АҚШ президенти Яқин Шарқда вазият ўзгарган тақдирда мамлакат яна ҳарбий ҳаракатларга тайёр эканини, аммо ҳозирча бундай эҳтимол пастлигини билдирди.