Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эрон бўйича кимлар билан маслаҳатлашмоқда?

Трамп Эрон бўйича кимлар билан маслаҳатлашмоқда?

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан эҳтимолий ҳарбий можаро юзасидан маслаҳатлашаётганда тобора торроқ ишончли шахслар доирасига таяна бошлади. Бу ҳақда NBC News телеканали Мудофаа вазирлиги ва Оқ уй маъмуриятидаги манбаларига таянилган ҳолда хабар берди.

Гарчи Оқ уй раҳбари турли шахсларнинг фикрини сўраётган бўлса-да, якунӣ қарорларни тор доирада қабул қилмоқда. Асосий маслаҳатчилар сафида қуйидагилар бор:

  • Жей Ди Вэнс — вице-президент,

  • Сюзи Уайлз — Оқ уй аппарати раҳбари,

  • Стивен Миллер — Уайлзнинг ўринбосари,

  • Марко Рубио — ташқи ишлар вазири (давлат котиби) ва айни пайтда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи,

  • Стив Уиткофф — Яқин Шарқ бўйича махсус вакил.

Таъсир доирасидан чиқарилганлар:

  • Талси Габбард — Миллий разведка директори, Эрон бўйича ҳарбий ҳужумларга қарши,

  • Пит Хегсет — мудофаа вазири, манбалар айтишича, қарор қабул қилиш жараёнида қатнашмаяпти.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шон Парнелл бу маълумотни рад этди:

«Вазир ҳар куни президент билан суҳбатлашади ва шу ҳафта вазият хонасида ҳам иштирок этган».

Ҳали ҳам таъсири бор бўлганлар:

  • Генерал Дэн Кейн — Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси,

  • Генерал Эрик Курилла — Марказий қўмондонлик раҳбари (CENTCOM),

  • Жон Рэтклифф — Марказий разведка бошқармаси (CIA) директори.

Қарор қабул қилиш услуби:

Манбаларнинг сўзларига кўра, Трамп ҳарбий ва ташқи сиёсий вариантларни чуқур таҳлил қилишдан воз кечган ва шахсий таассуротлар асосидаги норасмий муҳокамаларни афзал кўрмоқда. Бу эса бошқа амалдорларга ўз эътирозларини билдириш ёки можарони жиловлаш имконини чекламоқда.

ОАВда чиққан хабарларга кўра, Трампнинг Талси Габбардга бўлган ишончи пасайган, сабаби — унинг Исроилнинг Фаластинга бостириб кириши бўйича танқидий позицияси.

19-июн куни Трамп Эрон бўйича АҚШнинг ҳарбий аралашуви ҳақидаги саволдан қочди, аммо кейинроқ шуни маълум қилдики, бу масалада қарор икки ҳафта ичида қабул қилинади.

Киритилди: 08:24 21.06.2025. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!