АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Эрон Ҳўрмуз бўғозида блокада ўрнатди, шунинг учун биз ҳам уларни блокада қилдик. Бизда мутлақ блокада мавжуд;
◾️ Улар ядровий қуролга эга бўлмасликларини тан олишди;
◾️ Вашингтон Теҳрон билан музокараларнинг ҳар қандай натижасида юқори даражада бойитилган уранни мусодара қилади;
◾️ Агар Эрон олий раҳбари буни хоҳласа, мен у билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга тайёрман;
◾️ Эрон кўраётган зарарлар мисли кўрилмаган даражада, унинг иқтисодиёти инқироз ҳолатида;
◾️ Биз Эрон билан якуний келашувга эришгунимизга қадар минтақадаги АҚШ кучларини сақлаб қоламиз;
◾️ Мен Эроннинг янги раҳбариятини янада ақлли деб ҳисоблайман;
◾️ Мужтабо Хоминаийнинг қаердалигини билиш-билмаслигимни айтмоқчи эмасман, лекин буни билишимнинг эҳтимоли юқори. У жуда оғир яраланган.