Женевада АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар арафасида АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришишни хоҳлашини баён қилди.
Бу ҳақда хорижий ОАВларга таяниб хабар берилмоқда.
«Мен музокараларда билвосита иштирок этаман ва улар жуда муҳим бўлади», — деди Трамп «Air Force One» самолёти бортида журналистларга берган баёнотида.
Музокараларда АҚШ делегациясига махсус вакиллар Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер, Эрон томонига эса ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи раҳбарлик қилмоқда. Воситачи сифатида яна Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий иштирок этмоқда. Музокараларнинг аввалги раунди Масқатда бўлиб ўтган эди.